ҲАМАС сиёсий етакчиси Яҳё Синвар Европа террорчилар рўйхатига киритилди
Унинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлардаги маблағлари ва бошқа молиявий активлари музлатилди.
Европа Иттифоқи кенгаши 16 январ куни ҲАМАС сиёсий етакчиси Яҳё Синварни Европа террорчилар рўйхатига қўшганини маълум қилди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
«Ушбу қарор Европа Иттифоқининг ҲАМАС таҳдидига ҳамда 2023 йил 7 октябрда Исроилга қарши шафқатсиз ва беғараз террорчилик ҳужумларига қарши жавобининг бир қисмидир. Бу санкциялар бугундан кучга киради», дейилади ЕИ Кенгаши баёнотида.
Хабарда Синварнинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлардаги маблағлари ва бошқа молиявий активлари музлатилганига ойдинлик киритилади. Европа Иттифоқи операторларига уни маблағ ва иқтисодий ресурслар билан таъминлаш ҳам тақиқланган.
Кенгаш томонидан тасдиқланган тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар Европа Иттифоқининг расмий журналида эълон қилинди.
Брюсселнинг тушунтиришича, Европа террорчилар рўйхати, яъни Европа Иттифоқининг санкциялар режими БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларини амалга оширувчи Европа режимидан ажратилган бўлиб, Ал-Қоида ва ИШИД террорчилик гуруҳларига қарши қаратилган. Европа Иттифоқи ушбу гуруҳ билан алоқадор ёки уларни қўллаб-қувватловчи шахслар ва ташкилотларга қарши мустақил равишда ўзининг чекловчи чораларини қўллаши мумкин.
Яҳё Иброҳим Ҳасан Синвар Ғазо секторидаги ҲАМАС етакчиси ва ушбу гуруҳнинг ҳарбий қаноти асосчиларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024