Кармана туманига янги ҳоким тайинланди
Кармана туманининг кўп йиллик ҳокими Фахритдин Умаров ишдан кетган. Унинг ўрнига Валижон Адизов туманнинг янги ҳокими сифатида иш бошлади.
2024 йил 16 январ куни Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 77-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Навоий вилояти ҳокими Н.Турсунов, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессия ишида вилоят раҳбари Н.Турсунов сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимига Адизов Валижон Юсуповични тайинлаш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.
Ушбу қарор халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Валижон Адизов бунга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Фахритдин Умаров 2016 йилдан буён Кармана туманига ҳокимлик қилиб келганди. 2023 йил октябр ойи охирида президент Шавкат Мирзиёев туман раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берганди. Бунга туман ҳудудидаги майнинг фермалар сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024