Тайваннинг янги сайланган президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
Тайваннинг Хитойдан мустақил бўлиши тарафдори Вашингтонга қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди. Оқ уй Тайбэйга ташриф буюрган Америка делегацияси норасмий мақомда бўлганини таъкидлади.
Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг Хитой ўзининг бўлгинчи провинцияси деб ҳисоблаган ҳудуд янги сайланган президенти Лай Циндэ Американинг «норасмий» делегацияни қабул қилиб, АҚШга қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди. «АҚШнинг Тайван демократиясини кучли қўллаб-қувватлагани учун миннатдорман. Америкаликлар ташрифи Тайван ва АҚШ ўртасидаги мустаҳкам ва барқарор ҳамкорликни тасдиқлайди», деди Лай 15 январ, душанба куни Тайбэйда АҚШ делегацияси билан учрашувда.
Аввалроқ Тайваннинг лавозимини тарк этаётган президенти Цай Инвэн ҳам делегация аъзолари билан учрашганди. Унда, жумладан, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Стивен Хэдли, АҚШ давлат котибининг собиқ ўринбосари Жеймс Стайнберг ва Тайвандаги Америка институти президенти Лора Розенбергер қатнашди. Инвэн америкаликлар ташрифини «жуда муҳим» деб атади ва буни Вашингтон ва Тайбэй ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг тасдиғи сифатида баҳолади.
Сайловдан олдин ҳам Оқ уй «кучли норасмий ҳамкорликнинг кўламини кўрсатиш» учун овоз беришдан кейин Тайванга норасмий делегация юборишини маълум қилганди.
Тайван мустақиллиги учун курс
14 январ куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳукмрон Демократик прогрессив партия вакили, аввал вице-президент лавозимини эгаллаб келган Лай Циндэ яққол ғалаба қозонди. Сайлов кампанияси давомида 64 ёшли Лай Цай Инвэннинг Тайван мустақиллиги сари йўлини давом эттиришга ваъда берди.
Пекиндаги ҳукумат Тайван сайловларидан сўнг овоз бериш натижалари Хитойнинг «қайта бирлашиши»га тўсқинлик қилмаслигини билдирди. Пекин Тайванни ўзининг исёнкор провинцияси деб ҳисоблайди.
Мутахассислар фикрича, Тайвандаги жорий президентлик сайловлари натижалари Тайбэй ва тобора кескинлашиб бораётган Пекин ўртасида келажакдаги муносабатлар учун жуда муҳим. Хитой сўнгги йилларда машғулотлар ўтказиш орқали Тайванга ҳарбий босимни кучайтирди.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024