Ўзбекистон | 08:48 / 18.01.2024
1525
1 дақиқада ўқилади

2023 йилда 4 млн ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида чет элга кетган

Шунингдек, ўтган йил давомида 661 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан.

2023 йилда қарийб 4,8 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари бўйича қариндошларни йўқлаш биринчи ўринда турибди — 4 млн киши. 

Шунингдек, хорижга сафар мақсадлари сифатида дам олиш ва ўқиш кўрсатилган 661 минг киши ҳамда 36,6 минг киши ҳам чет элга чиққан.

Бундан ташқари, 37,4 минг киши даволаниш учун, 14 минг киши хизмат юзасидан чет элга сафар қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид