Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада гиёҳванд модда сотаётганда ушланган икки йигит 10 йилга қамалди
Йигитлар таниш аёлга 500 грамм гашишни 5 минг долларга сотаётганда ушланган.
Фарғона туманида гиёҳванд модда сотаётганда қўлга олинган икки йигит 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 27 ёшда бўлган икки йигит таниш аёл билан Telegram мессенжери орқали гаплашиб, гиёҳвандлик моддаси борлигини, уни сотишларини айтган.
Йигитлар аёл билан туманнинг Шифокор маҳалласида кўришиб, унга 500 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 5 000 долларга сотаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ушланган.
Бундан ташқари, шартли харидор 8 дона “Regapen 300 mg” кучли таъсир қилувчи дори воситасини йигитларнинг биридан олганини билдириб, ўз ихтиёри билан топширган.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, икки судланувчига ўн йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
13:41 / 06.05.2025
Фарғонада Nexia 3 ва Tico тўқнашувида бир киши ҳалок бўлиб, икки киши жароҳатланди
09:03 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
10:00 / 02.03.2025
Қир одами: оқбилоллик ревизор
10:48 / 26.02.2025