Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари: уруш натижаси дунё тақдирини ҳал қилади
Россия ўз хавфсизлигига ҳақиқий таҳдид туфайли Украинага қарши курашмаяпти, дейди НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари Роб Бауэр. Унинг сўзларига кўра, Москва қўрқаётган нарса «ҳар қандай қуролдан ҳам кучлироқ».
Шимолий Атлантика алянси Украинани Россияга қарши мудофаа урушининг ҳар куни қўллаб-қувватлайди, деб ишонтирди НАТО ҳарбий қўмитаси раиси Роберт Бауэр 17 январ, чоршанба куни Брюсселдаги йиғилишини очар экан. «Чунки бу урушнинг натижаси дунё тақдирини ҳал қилади», деб таъкидлади у.
Бауэрнинг фикрича, Россиянинг Украинага қарши уруши Россия Федерацияси хавфсизлигига Украина ёки НАТОдан келадиган ҳақиқий таҳдид билан боғлиқ эмас. «Бу уруш Россиянинг ер юзидаги ҳар қандай жисмоний қуролдан кўра кучлироқ нарса: демократиядан қўрқаётгани билан боғлиқ. Агар Украинада одамлар демократик ҳуқуқларга эга бўлса, Россия фуқаролари ҳам тез орада уларга эга бўлишни хоҳлайди», - дейди НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари.
Шу билан бирга, унинг фикрича, Украина халқи ва Украина армияси демократияни дунё ҳеч қачон кўрмаган тарзда ҳимоя қилмоқда. «Уруш зулматида улар дунёга ишонган нарса учун курашиш нимани англатишини кўрсатадиган ёруғлик чироғидир», деди Бауэр.
Озодлик ва демократия ҳимояси
Унинг таъкидлашича, НАТО нафақат иттифоққа аъзо мамлакатлар миллиард аҳолисининг жисмоний хавфсизлигини, балки улар эркинлиги ва демократиясини ҳам ҳимоя қилади. «Кучнинг тектоник плиталари ўзгариб бормоқда ва натижада биз ўнлаб йиллар ичидаги энг хавфли йўлга дуч келдик», деб огоҳлантирди алянс ҳарбий қўмитаси раиси.
НАТОнинг жамоавий мудофаасини кучайтириш ва Украинани омон қолиш учун курашида қўллаб-қувватлашга бутун жамият ёндашуви зарур, деди Бауэр. «Давлат ва хусусий институтлар ўз тафаккурини ўзгартириб, ҳамма нарса режалаштирилган, назорат қилинадиган даврдан исталган вақтда содир бўлиши мумкин бўлган, кутилмаган ҳодисаларни кутиш керак бўлган даврга ўтиши керак», — дея хулоса қилди у.
17 январ куни алянснинг ҳарбий қўмитаси НАТОнинг уруш олиб бориш соҳасида ўзгаришини муҳокама қилди. Кун охирида НАТО-Украина кенгашининг бош штаб бошлиқлари форматидаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025