Ўзбекистонда ягона транспорт-логистика операторини ташкил этиш таклиф қилиняпти
Электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари хомашёни импорт қилиш учун транспорт харажатларининг 50 фоизини қоплаши мумкин.
Ўзбекистонда ягона транспорт-логистика операторини ташкил қилиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат комиссияси мажлиси баёнида қайд этилган.
Транспорт вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига икки ой муддатда ташқи савдо логистикасини такомиллаштириш, логистика харажатларини 30 фоизга камайтириш ва янги логистика йўлакларини жорий этиш бўйича ягона транспорт-логистика оператори тизимини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритиш топширилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар ва хомашё импортига транспорт харажатларининг 50 фоизини ишлаб чиқарувчиларга ёки халқаро транспорт юк ташувчи корхоналарга компенсация қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритади.
Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Экспортни рағбатлантириш агентлигига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг импорт-экспорт харажатларини оптималлаштириш мақсадида ҳар молиявий йил бошида халқаро логистика компанияларидан арзонлаштирилган логистика квоталарини бронь қилиш топширилди.
Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчи корхоналар ўртасида 1 фоизлик устама билан квоталар олиш ва тақсимлаш бўйича ваколатли давлат органи этиб тайинланади.
Мавзуга оид
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларининг вагон қисмини 30 фоизга оширади
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
12:50 / 21.09.2024