Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт вазири қатор масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун огоҳлантирилди
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинди.
Масалан, айрим мамлакатларда юк ташишда қўшимча йиғимлар мавжуд, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаб, автотранспорт учун вазн талабларини мувофиқлаштириш якунига етказилмаган, портларда экспорт товарларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган терминаллар йўқ.
Бу масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазири Илҳом Маҳкамов огоҳлантирилди.
Инвестиция вазирлигига логистикадаги муаммоларни ечиш, минтақавий ва йирик халқаро лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича бир қатор топшириқлар берилди. Стратегик темир йўл коридорларини барпо этиш доирасидаги ишларни фаоллаштириш лозимлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга хорижий мамлакатларда маҳаллий ташувчилар учун виза режимини соддалаштириш чораларини кўриш топширилди.
- Бундан аввалроқ президент адлия вазири Акбар Тошқуловни лавозимдан олиб, Техник тартибга солиш агентлигига раҳбар этиб тайинлаши ҳақида огоҳлантиргани тўғрисида хабар берилганди.
- Шунингдек, инвестициялар соҳасида чорак якунигача ўзгариш қилмаса, комплекс учун масъул бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
12:30 / 27.05.2025
Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади
11:46 / 26.05.2025