Жаҳон | 15:12 / 18.01.2024
13196
4 дақиқада ўқилади

Харкивга ракета зарбаси ва Чеченистондан урушга йўл олган кўнгиллилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 693-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Эммануэл Макрон феврал ойида хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги келишувни имзолаш учун Украинага ташриф буюришини маълум қилди.
  • Германия ҳукумати 2024 йилда Украинага ҳарбий ёрдам сифатида етти миллиард евродан ортиқ маблағ ажратишини маълум қилди.
  • Хитой бош вазири Ли Сян украин томони илтимос қилганига қарамай, Давосда Володимир Зеленский билан учрашув ўтказишдан бош тортди, деб хабар қилган Politico. Украина президенти эса Ли Сян билан учрашув режалаштирмагани, унинг мақоми бунга тўғри келмаслигини айтган.
  • Россия қўшини Харкив бўйлаб ракета зарбаси йўллади. 17 киши жароҳатланиб, ҳалок бўлган. РФ мудофаа вазирлиги зарба «хорижлик жангариларнинг вақтинча дислокация пункти»га йўлланганини билдирган.
  • Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен мамлакатнинг ЕИга кириши доирасида украин қонунчилигининг Европа қонунчилигига мослигини текшириш бошлангани ҳақида маълум қилди.
  • Брянск областида Ми-8 вертолёти федерал автотрассага авариявий қўнишни амалга оширди.

Чеченистондаги машғулотлардан кейин фронтга йўл олган «Ахмат» жангчилари

Грозний аэропортида «Ахмат» баталёни позицияларига учиб кетаётган кўнгиллилар. Уларнинг барчаси Чеченистонда ҳарбий тайёргарликдан ўтган
Chingis Kondarov / Reuters / Scanpix / LETA
Chingis Kondarov / Reuters / Scanpix / LETA
Chingis Kondarov / Reuters / Scanpix / LETA
Chingis Kondarov / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив ва Одесса бўйлаб зарбалар оқибатлари

16 январ куни кечқурун россиялик ҳарбийлар ракеталар билан Харкив марказини ўққа тутди (тахминларга кўра, Белгород области томондан С-300 зенит-ракета комплексидан учирилган иккита ракета келган, дейди област маъмурияти раҳбари Олег Синегубов). Бир киши ҳалок бўлган, 17 киши яраланган (шундан 16 нафари — 38 ёшдан 90 ёшгача бўлган аёллар). Камида ўнта турар жой биноси шикастланган. РФ мудофаа вазирлиги версиясига кўра, зарба «асосан француз ёлланма жангчиларидан иборат бўлган хорижлик жангариларнинг вақтинча жойлашув манзили» бўйлаб берилган.

Бир неча соат ўтиб Россия қўшини дронлар билан Одессага ҳужум қилди. Украина ҚК ҳаво кучлари қўмондонлигига кўра, ҳужумда 20 та дрон қўлланган, шундан 19 таси украин ҳарбийлари томонидан уриб туширилган. Одесса области маъмурияти раҳбари Олег Кипер уч киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек турар жой биноси шикастланган, у ерда яшовчи 130 кишини эвакуация қилишга тўғри келган.

Харкив ўққа тутилганидан кейин маҳаллий аҳоли вакилларига ёрдам бераётган полициячи
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар Одессада россияликлар дрони зарбасидан шикастланган уйда яшовчи аёлни олиб чиқишмоқда
Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA
Одессада турар жой биноси яқинида уриб туширилган дрон парчаси ҳосил қилган ўра
Nina Liashonok / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Одессадаги квартиранинг россияликлар ҳужумидан кейинги кўриниши
Yulii Zozulia / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Харкивда вайрон бўлган уй
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Харкив марказидаги бинонинг ҳужумдан кейинги кўриниши
Vyacheskav Madiyevkyy / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA

 Фронтда ҳалок бўлган аскарлар учун Киевда ўрнатилган ёдгорлик

Киевда Украина ҳимоячилари хотираси учун ўрнатилган Ёдгорлик деворига гул қўяётган аёл
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид