Жаҳон | 00:30 / 19.01.2024
4785
2 дақиқада ўқилади

Байден АҚШ ҳусийларга қарши зарба беришда давом этишини айтди

Бу зарбалар Қизил денгизда кемаларга таҳдид тўхтамагунча давом этади.

Фото: Getty Images

Ямандаги ҳусий исёнчилар Қизил денгизда кемаларга таҳдид қилар экан, АҚШ уларга қарши зарбаларини давом эттиради, деди АҚШ президенти Жо Байден.

«Сиз Америка зарбалари ҳусийларни тўхтатдими, деб сўраяпсизми? Йўқ. Бу зарбалар давом этадими? Ҳа», деди Байден журналистлар билан учрашувда.

2023 йил 7 октябрда ҲАМАС Исроилга ҳужум қилди. Бунга жавобан Исроил ҲАМАС ҳаракатига қарши операция бошлади. Бу воқеалар Яқин Шарқдаги қатор гуруҳларни Ироқ ва Суриядаги АҚШ кучларига қарши ҳужумларини кучайтиришга олиб келди. Яманнинг ҳусий исёнчилари, ўз навбатида, Қизил денгиздаги кемаларни ўққа тута бошлади. Ўтган ҳафта АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ҳусийлар ҳарбий нишонларига бир қатор ҳаво ҳужумларини амалга оширди.

Шунингдек, 17-18 январ кунлари Қўшма Штатлар халқаро юк ташиш йўлларига ҳужум қилиш учун фойдаланилган 14 та ҳусий ракетасини уриб туширди.

АҚШ Марказий қўмондонлигининг фикрича, зарбалар «ҳусийларнинг Қизил денгиз, Боб ал-Мандиб бўғози ва Адан кўрфазидаги халқаро ва тижорат кемаларига ҳужумларини давом эттириш қобилиятини заифлаштиради».

Мавзуга оид