Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ЕИ экология соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Брюссел шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Европа ташқи ҳаракатлар хизмати бошқарувчи директорининг ўринбосари билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон делегациясининг Белгия пойтахтига ташрифи давомида Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Европа ташқи ҳаракатлар хизмати бошқарувчи директорининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Люк Девин билан учрашди.
«Дунё» хабарига кўра, томонлар Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, жорий йилда ўтказиладиган қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилди.
2022 йил 6 июлда парафирланган Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида «Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида»ги битимнинг тезроқ имзоланишини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Маданий-гуманитар алоқаларни, иқлим ва экология соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш учун мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025