Жаҳон | 11:15 / 19.01.2024
57893
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда таниқли ММА жангчиси отиб кетилди

Суиқасд маиший характерда бўлган ва фуқаролардан бири спортчини хотини билан учрашиб юрганликда айблаб отиб ташлаган.

Фото: Видеодан кадр

Қозоғистоннинг Ўскемен шаҳрида таниқли ММА жангчиси Элёр Юнусметов ҳалок бўлган. Уни шу шаҳарда яшовчи йигит отиб ташлаган.

Zakon.kz сайтининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 13 январ куни содир бўлган. Номаълум шахс кўчада спортчига қарата иккита ўқ узган. Ўқлар Юнусметовнинг бошига теккан ва у воқеа жойида ҳалок бўлган.

Полиция томонидан ўқ узган йигит тезда қўлга олинган. Дастлабки суриштирувда, у Юнусметовни хотини билан учрашиб юрганликда гумон қилиб отганини айтган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1990 йилда туғилган Элёр Юнусметов ММАда халқаро тоифадаги спортчи ҳисобланган ва бир қанча мусобақалар ғолиби бўлган.

Мавзуга оид