Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорлари аниқ белгиланади
Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорларини аниқ белгилаш ва маъмурий ишларни кўриб чиқишда фуқароларга енгиллик яратишга қаратилган нормалар киритилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан маъмурий жазолар миқдорини камайтириш, уларни бир хил кўринишга келтириш, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳамда аҳолига енгилликлар яратиш лозимлигини инобатга олган ҳолда белгиланишини таъминлаш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларига ўзгартишлар киритилмоқда.
Кодекснинг 223- ва 223-3-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар учун белгиланадиган жарималар миқдори бир хил кўринишга келтирилмоқда. Бу ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва электрон иш юритув тизимидан унумли фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
08:54 / 17.04.2025
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди
17:25 / 02.04.2025