Ўзбекистон | 19:57 / 20.01.2024
4739
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири халқаро форумда иштирок этди

Иброҳим Абдураҳмонов очиқ пленар сессияда нутқ сўзлади.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Германиянинг Берлин шаҳрида Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги форуми бошланди.

Унинг доирасида очиқ пленар сессия бўлиб ўтди. Сессияда Германия федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазири Жем Ўздемир кўргазмага келган барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирди ҳамда бу каби кўргазмалар қишлоқ хўжалигида дунё давлатлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашда энг муҳим қадам эканини таъкидлади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов сўзга чиқиб, бу каби форумлар қишлоқ хўжалигида муҳим пойдевор вазифасини бажаришини ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш учун майдон вазифасини ўтаб беришини айтди. Бундан ташқари Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалигида фермерларнинг ролини ошириш ва илм-фанни ўрганиш кўплаб муаммоларга ечим бўла олишини алоҳида таъкидлади.

Сессия якунида форум коммюникеси қабул қилинди.

Мавзуга оид