Ўзбекистон | 18:59 / 22.01.2024
9219
1 дақиқада ўқилади
Фарғона шаҳридаги ёнилғи сақлаш омборида ёнғин чиқди
Фарғона шаҳридаги «NEFT OIL» МЧЖда ёнғин чиқиб, уни ўчиришга 12 та қутқарув экипажи жалб қилинди.
22 январ куни Фарғона шаҳрининг Тўқай кўчасидаги «NEFT OIL» МЧЖда ёнғин келиб чиқди. Ҳолат акс этган видеолар тармоқларда тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати ёнғин бўйича 15:18 да хабар келиб тушганини маълум қилди.
12 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 15:26да (8 дақиқадан сўнг) воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 16:08 да (40 дақиқадан сўнг) тўлиқ қуршаб олинган ва соат 16:14 да батамом ўчирилган.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Бошқарма айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдорини аниқламоқда.