Жаҳон | 16:11 / 23.01.2024
8275
5 дақиқада ўқилади

Реабилитация жараёнидаги аскар ва фронт яқинида яшаётган аҳоли. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 698-куни ўтди. Асосий маълумотлар

  • ИИВ маълумотига кўра, Россияда «махсус ҳарбий амалиёт бошланганидан буён» ҳарбий комиссариатларга ўт қўйиш ва темирйўллардаги диверсиялар билан боғлиқ 400 дан ортиқ ҳолат қайд этилган.
  • Володимир Зеленский Россиянинг «тарихдан украинлар яшаб келган» ҳудудлари тўғрисидаги фармонини имзолади.
  • Давлат думасига Россия армияси тўғрисидаги «фейк» учун мол-мулкни мусодар қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. У «РФ хавфсизлигига қарши жиноий фаолиятни молиялаштириш учун фойдаланилган ёки мўлжалланган пулларни, қимматбаҳо буюмларни ёки бошқа мол-мулкларни мусодара қилишга рухсат беради».
  • The Wall Street Journal нашри аниқлашича, Евроиттифоқ Украинага ёрдам учун 20 миллиард евролик янги жамғарма тузишни режалаштирмоқда.
  • Зеленский Олий радага қўшфуқаролик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. Бу Россия фуқароларига тааллуқли бўлмайди.
  • Давлат думаси депутати Андрей Луговой хабар қилишича, Бош прокуратура унинг сўровига кўра, «Россия урушга қарши қўмитаси»ни «исталмаган ташкилот» деб топган. 

Харкив ўққа тутилиши

23 январ тонгида Россия қўшини Украинанинг Киев, Харкив ва Днипропетровск областлари бўйлаб ракета зарбалари йўллади. Сўнгги маълумотларга кўра, тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлиб, 50 киши жароҳатланган.

Ҳужумдан айниқса Харкив жиддий жабр кўрган. Бу ерда уч киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳат олган, улардан икки нафари болалар. Шаҳарда кўп квартирали турар жой шикастланган, унинг подъездларидан бири буткул қулаган, шунингдек, хусусий уй, ўқув биноси ва бошқа инфратузилма объектлари шикастланган, автомобиллар яксон бўлган.

Харкивда ракета келган жойда ишлаётган украиналик қутқарувчилар
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Краматорск ўққа тутилиши

Россия қўшини 22 январ куни Донецк областида Украина ҚК назорати остида бўлган Краматорск шаҳрини ўққа тутди. Донецк области ҳарбий маъмурияти бир киши ҳалок бўлиб, яна икки киши яралангани ҳақида хабар қилган: 49 ёшли эркак ҳалок бўлган, унинг ёнида бўлган 31 ёшли қизи омон қолган. Еттита кўп қаватли уй, учта корхлона биноси ва яна шунча ижтимоий инфратузилма объектлари шикастланган.

Краматорскда яшовчи 49 ёшли кишининг жасади. Ўлим вақтида у қизи билан ўз автомобилида кетаётган бўлган
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Украиналик оғир ярадор жангчи

Фёдор — кенг кўламли уруш бошлангунига қадар нонвой ва пианиночи бўлган. Уруш у онаси Вера билан Киев областининг Ирпин шаҳрида яшаётганида бошланади. Аввалига Фёдор кўнгилли бўлади, кейин эса Украина қуролли кучлари сафига хизматга киради. 2023 йил ноябр ойи охирида Фёдорнинг бўлинмаси Херсон областининг РФ армияси назорати остидаги ҳудудда, Днипро дарёсининг чап соҳилидаги Кринки қишлоғи атрофида жанговар топшириқни бажариш учун юборилади. Фёдор FPV-дрон ҳужумига йўлиқади.

Отишмалар туфайли ярадор жангчини фақат кейинги кунга ўтибгина эвакуация қилишнинг имкони бўлади. Унинг ўнг оёқ кафти, чап қўли ва ўнг панжасининг бир қисми ампутация қилинади. Бундан ташқари, Фёдорнинг бутун танаси кучли даражада куйган ва икки кўзининг шоҳ пардалари шикастланган. Аскар 17 кун жонлантириш бўлимида ётади. Бу вақт давомида унга 18 литр қон қуйилади. Ҳозирда Фёдор Одессада даволанмоқда. 

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Фёдорнинг онаси Вера Одесса ҳоспиталида ўғлининг ёнида
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Донецк областида гуманитар ёрдам тарқатилиши

Ҳозирда Россия қўшини юриш қилаётган Донецк областида тинч аҳоли вакиллари инсонпарварлик ёрдамларига қаттиқ боғланиб қолган. Бундай ёрдам ҳудудга хайрия ташкилотлари, жумладан БМТ томонидан етказиб берилади.

Қуйидаги суратлар айнан қайси аҳоли яшаш манзилида олингани аниқ эмас.

Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press

Донецк ўққа тутилишида яраланган аёл

46 ёшли Людмила Антоненко — Донецкдаги «Меркурий» бозори сотувчиси ва 21 январ кунги зарба вақтида яраланган 25 кишидан бири. Ҳозирда Антоненко ҳоспиталга ётқизилган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид