Ўзбекистон | 20:23 / 23.01.2024
10670
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Пекинга етиб борди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига етиб борди.

Икки давлат байроқлари билан безатилган «Шоуду» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Давлат раҳбарини ХХР маданият ва туризм вазири Сун Ели ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ эртага, 24 январ куни Ўзбекистон етакчиси ХХР раиси Си Жинпинг билан музокаралар ҳамда Хитойнинг расмий шахслари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Мавзуга оид