Харкив ва Киевга ракета зарбаси оқибатлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 699-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия қўшини Украина бўйлаб ёпирилма ракета зарбалари йўллади. Украина президенти Володимир Зеленский урушнинг 699-куни якунлари бўйича кечки мурожаатида зарбалар оқибатида 18 киши ҳалок бўлиб, яна 130 киши яралангани ҳақида айтди.
- НАТО Европада совуқ уруш давридан буён энг йирик машғулотларини бошламоқда. Машғулотда алянсдаги мамлакатлардан бирига «деярли тенг кучли рақиб» ҳужум қилган ҳолатда ҳаракатланиш бўйича тактикалар ишлаб чиқилади.
- Мстислав Черновнинг «Мариуполда 20» филми энг яхши ҳужжатли филм номинациясида «Оскар»га номзод бўлди.
- Венгрия ТИВ раҳбари Петер Сийярто украиналик ҳамкасби Дмитро Кулеба билан учрашувдан олдин таҳдидли мактуб олган.
- Украинада Москванинг ЦСКА клуби президенти Евгений Гинерга тегишли бўлган PINbank банки давлат назоратига ўтказилди.
- РФ ҳукумати даъвогар ҳарбий хизматни ўтаган ёки урушда ногирон бўлиб қайтган ҳолатларда унга иш беришни рад этишни тақиқлашни режалаштирмоқда.
- АҚШ разведкаси «Мен нима учун МРБ билан боғландим: Ватан учун» номли ролик чиқариб, россияликларни ҳамкорликка чақирди.
Харкив ва Киев ракета ҳужумидан кейин
Россия қўшини 23 январ тонгида Украинанинг Киев, Харкив ва Днипропетровск областлари бўйлаб ёппасига ракета ҳужуми уюштирди. Украина президенти Володимир Зеленский зарбалар оқибатида жами 18 киши ҳалок бўлиб, яна 130 киши яраланганини маълум қилган. 200 дан ортиқ объектлар зарарланган, жумладан 139 та турар жой.
Киевнинг Святошинский районида автомобиллар, нотурар бинолар ва кўп қаватли уйлардан биридаги квартира ёниб кетган. Соломенский районида турар жой шикастланган, Дарницкий районида уриб туширилган ракета парчалари кўп қаватли турар жой топига ҳамда болалар боғчаси ҳудудига тушган. Киевда жами 22 киши жабрланган, улардан тўрт нафари болалар. Областда ракеталар парчалари қулаши оқибатида тўрт киши жароҳат олган.
Харкивда бир неча ракета Киев ва Салтивка районларига келган. Ҳужум оқибатида саккиз киши ҳалок бўлиб, яна 62 киши жабрланган. Ракеталар кўп квартирали турар жойни, хусусий уйни, ўқув муассасаси биноси ҳамда бошқа фуқаролик инфратузилмаларини шикастлаган. Уйлардан бирининг подъезди тўлиқ вайрон бўлган. Киев райони қисман ток ва сувсиз қолган. Харкив чеккасида ракеталардан бири газ қувурига урилган, у ёниб кетган.
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак украин шаҳарлари ёппасига ўққа тутилишини «россияликлар террори» деб атаган. Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги
тасдиқлашича, 23 январга ўтар кечаси Россия қўшини «Харкивда ёлланма жангчиларнинг жойлашуви бўйлаб аниқ зарбалар йўллаган». РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия қўшини ижтимоий объектлар, аҳоли яшаш кварталлари ва тинч аҳолига ҳужум қилмаслигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024