АҚШ ҳарбийлари Ироқдан олиб чиқилиши мумкин
Томонлар ҳарбий иштирокни ҳамкорликка ўзгартириш бўйича музокаралар бошланганини эълон қилди.
Пентагон раҳбари Ллойд Остин яқин кунларда Ироқдаги коалиция ҳарбий иштирокини икки томонлама ҳамкорликка алмаштириш бўйича АҚШ-Ироқ Олий ҳарбий комиссияси (ОҲК) ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтишини тасдиқлади. Шунингдек, Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги ҳам музокараларни бошлаш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
Пентагон веб-сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, 2023 йил август ойида Қўшма Штатлар ва Ироқ «Исломий давлат»га қарши кураш бўйича коалиция миссиясининг янги шартларини муҳокама қилиш учун ушбу жараённи бошлаш мажбуриятини олган.
Янги саналар ИШИД таҳдиди, операцион ва экологик талаблар ҳамда Ироқ хавфсизлик кучларининг имкониятлари даражасидан келиб чиқиб белгиланади.
Январ ойи бошида Ироқ расмийлари чет эл қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш режасини эълон қилган эди.
Reuters маълумотларига кўра, ҳозир Ироқда халқаро миссиянинг 2,5 мингга яқин ҳарбий хизматчиси бор.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024