Тошкентда 1 сотих ернинг ўртача нархи 362 млн сўмгача қимматлаган
2023 йилда иккиламчи бозорда уй нархи 35,1 фоизга ошган бўлса, янги уйлар 39,6 фоизга қимматлаган. Тошкент шаҳрида уйларнинг 1 кв метри учун ўртача нарх 1212 долларга етган. Ўтган йилда аҳолининг умумий даромадлари ва уй-жой нархлари ўсиши ўртасидаги фарқ 20 фоиздан ошган.
2023 йилда мулк олди-сотдиси бўйича 335 мингта битим тузилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган 2023 йилнинг IV чораги якунлари бўйича кўчмас мулк бозори шарҳида келтириб ўтилган.
Қайд этилишича, 2023 йилда иккиламчи бозорда уй нархи сўмда 35,1 фоизга (долларда 23 фоиз), бирламчи бозордаги нархларнинг йиллик ўсиши эса сўмда 39,6 фоизга (долларда 26,9 фоиз) тенг бўлган.
Йил якунига кўра, турар жой ижараси нархи сўм ҳисобида 8,8 фоизга ошган, доллар билан ифодаланганда 1 фоизга арзонлашган. Шу билан бирга, пойтахтда ижара нархининг ўсиши республиканинг бошқа ҳудудларига қараганда анча секинлашди. Фарғона (21,1 фоиз), Бухоро (16,5 фоиз) ва Тошкент (17,6 фоиз) вилоятларида ижара нархлари энг кўп даражада қимматлашган.
Мутахассисларнинг қайд этишича, ипотека кредитларининг ажратилиши тезлашиши иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг ошиши тезлашишига олиб келган омиллардан бири бўлган.
«Жозибадор рентабеллик ва нархлар ўсиши фонида талабнинг ошиши сўнгги йилларда уй-жой сотиб олиш имкониятининг маълум даражада пасайишига олиб келган. 2023 йилда аҳолининг умумий даромадлари ва уй-жой нархлари ўсиши ўртасидаги фарқ 20 фоиздан ошган. Ўтган йили бу фарқ 4,4 фоизни ташкил этган. Аксинча, ижара нархларининг барқарорлашуви натижасида даромадлар ва ижара ҳақининг ўсиши ўртасидаги фарқ манфий (5,2 фоиз) бўлди», дейилади МБ ҳисоботида.
Тошкент шаҳар кўчмас мулк бозоридаги ҳолат
Ўтган йилда пойтахтнинг иккиламчи кўчмас мулк бозорида нархлар сезиларли даражада ошган – 10,5 миллион сўмдан 14,9 миллион сўмгача ёки 1 квадрат метр учун 933 доллардан 1212 долларгача.
Нархларнинг ҳудудлар бўйича ўзгариш динамикаси
Тошкентда ижара нархи ўтган йилга нисбатан доллар ҳисобида 9,3 фоизга пасайган. Ижара нархларининг арзонлашиши шаҳарнинг деярли барча жойларида кузатилган, фақат талаб нисбатан юқорилигича қолаётган Сергели тумани бундан мустасно.
Пойтахтда бир сотих ернинг ўртача нархи йил давомида 38 фоизга ёки 263 млн сўмдан 362 млн сўмгача қимматлаган.
Таққослаш учун, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига таянадиган бўлсак, 2022 йилда уй-жой нархларининг энг сезиларли ўсиши Навоий (27,7 фоиз), Тошкент (25,1 фоиз) ва Фарғона вилоятларида (24 фоиз) кузатилган.
Аввалроқ, Марказий банк ҳисоботида кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг бозор нархи фундаментал нархидан ўртача 36 фоизга юқори баҳолангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:20 / 25.11.2024
Тошкентда Аския бозори ҳудуди ва бинолари 16,8 млн доллар бошланғич нарх билан сотувга қўйилди
22:10 / 25.11.2024
1 январдан Тошкент жамоат транспортида нақд шаклдаги тўловлар учун йўлкира нархи ошиши кутилмоқда
16:33 / 25.11.2024
Тошкентнинг 86 та нуқтасида пулли автотураргоҳ ташкил этиш ҳуқуқи 120 млрд сўмга сотилди
15:48 / 25.11.2024