Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одам савдосида айбланиб, Туркияда ушланган икки аёл Ўзбекистонга депортация қилинди
Одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Истанбулда ушлангани ҳақида хабар берилганди. Ушбу аёллар мамлакатга депортация қилинди.
Одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган 1985 йилда туғилган Дилноза Умарова ва 2017 йилдан буён Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган 1983 йилда туғилган Мавлуда Ўлмасовалар Истанбул шаҳридаги бош консулхона ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Мазкур фуқаролар Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилнинг 10 январь куни қўлга олинган.
Ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбул шаҳридаги бош консулхонага ёки Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралган.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
20:52 / 15.05.2025