Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон экотизимларни сақлаш борасида Хитой тажрибасини ўрганмоқда
Ўзбекистон ва Хитой экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйди.
Экология вазирлиги хабарига кўра, Хитой қум бўронлари ва чўлларни назорат қилиш бўйича миллий кенгаши раиси Ан Фендзининг Самарқандда ўтказилган БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессиясида иштирок этиши ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида муҳим қадамга айланди.
Ан Фендзи ва экология вазири Азиз Абдуҳакимов ўртасидаги учрашувда ерларнинг деградацияси ва барқарор ер бошқаруви бўйича тадқиқотлар олиб бориш, тажриба алмашиш, Ўзбекистоннинг чанг ва қум бўронлари хавфи юқори бўлган ҳудудларида қўшма илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Якунда чўлланиш ва ерларнинг деградациясига қарши курашиш соҳасида илмий-амалий ҳамкорлик тўғрисида меморандум ишлаб чиқиш ва имзолаш орқали тез орада яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Хитой унумдор тупроқларни табиатнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишга ёрдам берувчи экологик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Чўлланишга қарши курашиш ва экотизимларни тиклашда ҳам катта тажрибага эга. Сўнгги 10 йилда «Уч шимол» лойиҳаси доирасида ўрмонлар майдони 33,3 млн гектардан ортиқроққа кўпайди.
Мавзуга оид
14:09 / 20.05.2025
Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради
17:39 / 19.05.2025
Аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган президент қарори қабул қилинди
10:51 / 15.05.2025
Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 10 млн доллардан ортиқ зарар етди
10:24 / 15.05.2025