Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон National Geographic Traveler Readers’ Awards мукофотига даъвогарлик қиляпти
Мукофотга Ўзбекистондан ташқари Миср, Колумбия, Марокаш ва Перу даъвогарлик қилмоқда.
Ўзбекистон Испаниянинг National Geographic Traveler Readers’ Awards нашри томонидан эълон қилинган танловнинг «Энг яхши халқаро йўналиш» номинациясида асосий мукофотга даъвогарлардан бири бўлиб турибди.
«Дунё» хабарига кўра, овоз бериш нашр веб-сайтида 2024 йил 18 январдан 11 февралгача 15 йўналишда бўлиб ўтади. Овоз беришнинг якуний натижалари 18 апрель куни журналнинг май ойидаги сонида, шунингдек, National Geographic Viajes веб-сайтида эълон қилинади.
Жараён давомида Ўзбекистонга овоз бериш мумкин. Мазкур номинацияга Ўзбекистондан ташқари Миср, Колумбия, Марокаш ва Перу даъвогарлик қилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 24.05.2025
Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун мукофот пули миқдори оширилди
11:38 / 02.04.2025
Ўқотар қуролни ихтиёрий топширганларга мукофот пули тўланади
13:12 / 03.03.2025
Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди
14:18 / 03.02.2025