Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Украинада 600 мингдан ортиқ россиялик жанг қилаётганини айтди
Фронт чизиғи эса 2 минг км эканини таъкидлади.
Узунлиги деярли 2 минг км бўлган «махсус ҳарбий операция» (МҲО) ҳудудида 600 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий хизматчи бор, деди Россия президенти Владимир Путин.
«Эҳтимол, қўшимча эътибор ва ечимларни талаб қиладиган муаммолар бордир. Ҳар доим ниманидир тузатиш керак, чунки жанговар ҳудуд катта - деярли 2 минг км - ва жанговар ҳудудда 600 мингдан ортиқ одам бор», деди у талаба-жангчилар билан учрашувда.
Путиннинг сўзларига кўра, «махсус ҳарбий операция»ни қўллаб-қувватлаш механизми, бошқа давлат механизмлари каби, «маълум маъмурий харажатларни талаб қилади». Шунингдек, у МҲО ўз мақсадларига эришишига ишонч билдирди.
Унинг сўзларига кўра, МҲО урушнинг бошланиши эмас, балки Украина раҳбарияти бошлаган урушни тугатишга уриниш эди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025