Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика тиббиёт марказлари мутахассислари хорижга малака оширишга юборилади
Ўзбекистонда республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар тури йилига камида 3 тага кўпайтириб борилади.
«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари илмий изланишлар натижасида йилига 4-8 турда республикада бажарилмайдиган ташхислаш ва даволаш янги усулларини ўз амалиётларига татбиқ этади.
Ҳар бир республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг йилига 10 нафар мутахассислари ўз йўналишлари бўйича хорижий тиббиёт муассасаларида мақсадли ва манзилли малака ошириши таъминланади.
Илмий лойиҳалар ва илмий изланишлар натижаларини амалиётга татбиқ қилиш мақсадида тиббиёт муассасаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар ва сарфлов воситалари билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Ҳар бир республика тиббиёт муассасаларида янги юқори технологик амалиётлар тури қуйидагича кўпайтирилади:
- 2024 йил 3 тага;
- 2025 йил 4 тага;
- 2026 йил 5 тага.
Мавзуга оид
22:23 / 17.05.2025
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
11:10 / 09.05.2025
Шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талаблари ишлаб чиқилади
19:13 / 07.05.2025
«Тиббиёт ходимлари сонида ва соҳани молиялаштиришда муаммо йўқ. Лекин сифат бўйича эътирозлар жуда кўп» — президент
13:10 / 07.05.2025