Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш механизмлари кенгайтирилади
Соғлиқни сақлаш тизимида жорий этилаётган давлат тиббий суғуртаси механизмлари соҳага ажратилаётган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган тизим ҳисобланади.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатовага кўра, ҳозирги кунга қадар амалда бўлган тизимда соҳага ажратилаётган маблағлар қанча бемор даволанганидан қатъий назар, тиббиёт муассасаларига йўналтирилган бўлса, суғурта механизмлари асосида бу маблағлар беморга кўрсатилган тиббий ёрдам ҳажми ҳамда унга сарфланган дори воситалари ва тиббий буюмлар миқдоридан келиб чиқиб йўналтирилмоқда.
Миллий соғлиқни сақлаш тизимига жорий этилган тиббий суғурта тизимни молиялаштиришнинг самарали механизми бўлиб, унинг доирасида ҳар бир фуқаронинг саломатлигини кафолатланган пакет асосида давлат бюджети маблағи ҳисобидан суғурта қилинмоқда. Суғурта тизимида тиббий хизматлар учун тўловларни натижага асосланган молиялаштириш усуллари орқали амалга оширилади, давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам доирасида тиббий хизматлар стратегик хариди йўлга қўйилади.
Натижада соғлиқни сақлаш тизимидаги самарасиз харажатлар улуши босқичма-босқич қисқартирилади, аҳолининг тиббий ёрдам учун тўғридан тўғри тўловлари даражасини камайтиришга эришилади. Соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлар доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами улушини ошириш орқали касалликлар профилактикаси кучайтирилиб, тиббиёт муассасаларининг молиявий мустақиллигини ошириш ва тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш механизмлари кенгайтирилади.
Мавзуга оид

11:57 / 21.05.2025
Давлат ижрочилари ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантирилади

22:23 / 17.05.2025
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди

11:10 / 09.05.2025
Шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талаблари ишлаб чиқилади

19:13 / 07.05.2025