Трамп журналист аёл даъвоси бўйича 83,3 миллион доллар товон пули тўлашга ҳукм қилинди
Элизабет Жин Кэрролл сиёсатчини туҳмат ва жинсий зўравонликда айблаган эди.
Ню-Йоркдаги ҳакамлар ҳайъати журналист Элизабет Жин Кэрроллнинг Доналд Трампга нисбатан туҳмат тўғрисидаги даъвоси бўйича ҳукм чиқарди - собиқ президент 83,3 миллион доллар товон тўлаши керак.
2019 йилда Кэрролл 90-йилларнинг ўрталарида Трамп билан бўлган воқеани эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, миллиардер унга нисбатан жинсий зўравонлик қилган. Бунга жавобан Трамп Кэроллни танимаслигини ва «ўзининг дидига мос эмаслигини» айтди.
2023 йил май ойида ҳакамлар ҳайъати уни Кэрроллга жинсий тажовузда айбдор деб топиб, 5 миллион доллар жаримага тортди. Ҳукмдан кейин Трамп омма олдида Кэрроллнинг сўзларини ёлғон деб атади.
Иккинчи суд жараёнида ҳакамлар ҳайъати Трамп баёнотларини ёмон ниятли деб топди. Ўз қарорида улар Трампга Кэрроллнинг обрўсини тўккани учун нафақат товон пули тўлашни, балки қўшимча 65 миллион доллар миқдорида жарима тўлашни ҳам белгилашди.
Трамп жараённи «жодугар ови» ва «сиёсий таъқиб» деб атади ва ҳукм устидан шикоят қилишини айтди.
Мавзуга оид
22:33 / 07.10.2024
АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
13:20 / 07.10.2024
Трамп ўзига суиқасд уюштирилган жойда нутқ сўзлади
10:20 / 07.10.2024
NYT Трамп ва Путин Украина бўйича биринчи муҳокамани қачон ўтказганини очиқлади
21:16 / 06.10.2024