Жаҳон | 16:34 / 29.01.2024
14468
8 дақиқада ўқилади

Купянск йўналишидаги разведкачилар ва Россия вертолётлари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 704-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • The Washington Post манбалари тасдиқлашича, АҚШ Украина бўйича янги стратегияни тайёрламоқда ва унга кўра, оккупация қилинган ҳудудларни қайтариб олиш кўзда тутилмаган. Янги стратегиядан мақсад — Украина қуролли кучларига Россия армияси ҳужумини қайтаришда ёрдам кўрсатиш, шунингдек мудофаа салоҳияти ва Украина иқтисодиётини узоқ муддатли мустаҳкамлаш ҳисобланади.
  • Украина Ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштириш штаби «Симонян рўйхати»даги 65 киши чиндан ҳам 24 январ куни алмаштирилиши керак бўлганини тасдиқлади.
  • Эрдўған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш бўйича аризасини имзолагач, АҚШ Давлат департаменти Туркияга F-16 қирувчи самолётларини сотишни маъқуллади. Бу самолётлар сотуви Жо Байден маъмуриятининг Туркияга босим ўтказиш учун асосий ричагларидан бири эди.
  • Россия қўшини Украинага саккизта дрон билан ҳужум қилди. Украина ҚК уларнинг ярми уриб туширилганини маълум қилган.
  • Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов Белгород яқинида Ил-76 самолёти ҳалокатга учрагани юзасидан изоҳ бераркан, «томонлардан ҳеч бири у ерда нима бўлгани» бўйича тўлиқ жавоб бера олмаслигини айтди.
  • Маҳаллий нашрларга кўра, Греция ўз армияси фойдаланмайдиган ҳарбий техникаларни Украинага юборишга розилик берган.
  • Урушга қарши чиққан «Би-2» мусиқий гуруҳи аъзолари хабар беришича, Пхукет оролидаги миграция полицияси ҳибсхонасида сақлаб турилганини хабар қилди. Сиёсатчи Дмитрий Гудковнинг маълумотига кўра, РФнинг Пхукетдаги бош консули шахсан миграция департаментига қўнғироқ қилиб, мусиқачиларни қўйиб юбормасликни ҳамда уларни Россияга депортация қилишни талаб этган.
  • Германия канцлери Олаф Шолц Европа мамлакатларини Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришга чақирди.

Кун кадри. «Қор фариштаси»га айланган украиналик аскар 

Украинанинг 80-десант-штурм бригадаси ҳарбийси Бахмут атрофидаги воронкага тушиб, ўз танаси билан «қор фариштаси» тасвирини ҳосил қилди. Унинг бригадаси 2023 йил кузида Бахмут жанубидаги Клешчиевка посёлкасини озод этишда қатнашган, энди эса қарши ҳужумга ўтган Россия қўшинига ушбу муҳим қишлоқ устидан назоратни қайтаришига тўсқинлик қилмоқда.
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив фронтидаги украиналик ҳарбий хизматчилар

Украина ҚК 41-механизациялашган бригадаси ҳарбийси Харкив областининг Купянск шаҳри атрофидаги окопда. Бу бригада 2023 йилда украин армиясининг қарши ҳужуми учун махсус тузилган ўнта бригададан бири бўлганди. Аммо кузда уни РФ ҚК юриши бошланган Харкив области шарқига зудлик билан кўчиришга тўғри келди
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Купянск атрофидаги позицияларда турган украин ҳарбийлари, 2024 йил 23 январ
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик артиллериячилар шведлар томонидан ишлаб чиқарилган Archer русумли ўзиюрар гаубицаси олдида — катта эҳтимол билан бу айни вақтда Украина ҚК ихтиёридаги энг яхши артиллерия қуролидир. Швеция Украинага жами 8 та шундай гаубица берган. Уларнинг барчаси Купянск остонасидаги 45-артиллерия бригадасига юборилган
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Archer ўзиюрар гаубицаси россияликларнинг Купянск атрофидаги позицияларига ўт очмоқда. Бир жойдан бошқа жойга осон олиб ўтиш мумкин бўлган бу қуролнинг ўт очиш масофаси ҳам катта ва зарба аниқлиги ҳам юқори ҳисобланади.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Россиялик вертолётчи жанговар парвоз олдидан

Россия армиясининг Ка-52 русумли зарбдор-разведкачи вертолёти. Бундай вертолётлар украинларнинг 2023 йил ёзидаги юришини тўхтатишда фаол қўлланди. Октябр ойида Украина ҚК Бердянск ва Луҳанскда ўнлаб Ка-52 вертолётлари жойлаштирилган аэродромлар бўйлаб таркибида кассетали ўқ-дорилари бўлган ва узоқ масофага ҳаракатланувчи ATACMS баллистик ракеталари билан зарбалар йўллади. Шундан кейин бу ҳужумлардан омон қолган вертолётлар Украина жануби ва шарқидаги бошқа кичик майдончаларга тарқатиб чиқилади. Тасвирлар қаерда олингани номаълум, 2024 йил январ
Алексей Майшев / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Россиянинг Ка-52 вертолёти пилоти жанговар парвоз олдидан
Алексей Майшев / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Россиялик учувчи Ка-52 кабинасида
Алексей Майшев / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Изюмнинг оккупациядан қарийб икки йил ўтгандан кейинги манзаралари

Изюм яқинидаги далада зарбага учраган танк
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Изюм ўрмонида 440 дан ортиқ жасад эксгумация қилингач, бўшаб қолган қабрлар. Оккупация вақтида одамлар биродарлик қабристонига кўмилган
Ignacio Marin / Anadolu / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu / Vida Press
Вайрон бўлган уйлар ҳовлисидаги болалар майдончаси
Ignacio Marin / Anadolu / Vida Press

Богородичне қишлоғидаги вайронгарчиликлар

Донецк областидаги Богородичне қишлоғи Украинадаги кенг кўламли уруш давомида 14 бор қўлдан қўлга ўтган. 2022 йил сентябр ойи ўрталарида Украина ҚК қарши ҳужум давомида бу жойни тўлиқ озод этганди. Кенг кўламли босқинга қадар Богородичнеда 800 нафар атрофида одам яшаган — 2022 йил баҳорида уларнинг қарийб барчаси қишлоқдан эвакуация қилинганди. 2023 йил баҳорида уларнинг айримлари қайтишганди. Қуйидаги суратда Богородичненинг жанглардан кейинги кўриниши акс этган. 

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Харкив области Купянск шаҳри атрофидаги разведка баталёни 

Разведка баталёни Купянск яқинидаги ўрмонда мустаҳкам ўрнашиш учун жой қидирмоқда. Украина ҚК Купянскни 2022 йил сентябрида қарши ҳужум якунида озод этганди. Ҳозирда Россия армияси яна Купянскка шимол ва шарқдан ҳужум қилмоқда. 2023 йил апрел ҳолатига кўра, шаҳарда фақат беш минг киши қолганди (2020 йилда бу ерда 20,5 минг киши яшаган). Шаҳарда қолганлар деярли ҳар куни отишмалар остида кун кечирмоқда
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Позицияда дам олаётган украин ҳарбийлари
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Ўрмонда топиб олинган чанада учаётган украин ҳарбийлари. Разведка баталёни янги истеҳком қуриш учун мос келувчи жой қидирмоқда
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images

Мирноградга зарба оқибатлари

Мирноград — оккупация остидаги Донецкдан 50 километр масофадаги шаҳар. Россия қўшини уни мунтазам равишда ўққа тутади. 26 январ кунги зарбалар оқибатида олти киши жароҳатланган, улар орасида икки бола бор. Қуйида ушбу зарбадан кейин мирноградликлар ўз уйлари деразаларини қандай ҳимоялаб чиқаётгани акс этган суратлар.

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Мирноград аҳолиси вакиллари 26 январ кунги ракета зарбаси вақтида шикастланган еттита кўп квартирали уйлардан бирининг подъездида. Фото: Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Мирноградда яшовчи 67 ёшли Елена ўз квартирасида туриб йиғламоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Украина ҚКнинг Донецк областидаги таъмирлаш базалари

Украина армияси 24-бригада ҳарбий хизматчиси ҳарбий техникаларни таъмирлаш устахонасида ишламоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украина ҚК 92-полки жангчиси ўзиюрар гаубицани таъмирламоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Шикастланган ўзиюрар гаубица таъмирлаш цехида
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Зарбага учраган ўзиюрар гаубица ёнидаги украиналик ҳарбий
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҚК 24-бригада механиги британияликларнинг «Спартан» зирҳли транспортёрини таъмирламоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Югославияда ишлаб чиқарилган М-80 русумли жанговар пиёдалар машинаси (БМП) 24-бригада цехида
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид