Навоийда ноқулай об-ҳаво туфайли электр тармоқларида носозликлар юзага келган
Кузатилаётган ноқулай об-ҳаво вилоятнинг 5 та ҳудудида электр тармоқлари тизимида носозликларни келтириб чиқарган.
Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергия таъминотида узилишлар кузатиляпти. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали матбуот хизматининг маълум қилишича, узилишларга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлмоқда.
Қайд этилишича, носозликлар асосан Навоий шаҳри, Кармана, Қизилтепа, Нурота, Хатирчи туманларининг электр тармоқлари тизимида келиб чиқмоқда.
“Электр таъминотида юзага келаётган вақтинчалик узилишларни бартараф этиш ишлари электр таъминотининг тезкор чиқиш бригадалари ҳамда алоқадор барча хизматлари томонидан кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда”, дейилади филиал хабарида.
Мавзуга оид
08:00
Электр энергияси учун киритилган 200 киловаттлик норма оширилиши кутилмаяпти
14:20 / 04.10.2024
Сохта ҳавола юбориб ўзганинг қарийб 17 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
18:08 / 20.09.2024
Америкада эркак 18 йил бировнинг “свет”ига пул тўлаб келгани аниқланди
09:52 / 11.09.2024