Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Tashkent city” ҳудудидаги бинонинг 15-қаватидан одам қулаб тушгани ҳақидаги хабар рад этилди
ФВВнинг маълум қилишича, режавий махсус-тактик ўқув машқи ўтказилган. Тармоқда тарқалган тасвирларда мазкур ўқув машғулотлари акс этган.
Ижтимоий тармоқларда "Tashkent city" ҳудудидаги бинонинг 15-қаватидан одам қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Унда айтилишича, 28 январ куни ФВВ Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази шахсий таркиби томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлганда тўғри ҳаракт қилиш бўйича режавий махсус-тактик ўқув машқи ўтказилган.
Унда жабрланганларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинлар ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилган. Ўқув машғулотлари давомида ҳеч ким жабрланмаган.
Мавзуга оид
10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди
16:35 / 06.04.2025