Жаҳон | 15:26 / 30.01.2024
16187
4 дақиқада ўқилади

Киевда пикет ва Донецкка зарба оқибатлари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 705-куни ўтди. Асосий маълумотлар:  

  • Украиналик бир қанча депутатлар ва нашрлар Украина ҚК бош қўмондони Валерий Залужнийнинг истеъфоси ҳақида ёзишди. Украина мудофаа вазирлиги бу хабарларга раддия берди. Украина президенти Володимир Зеленский кечки видеомурожаатида Залужний ҳақида ҳеч нарса демади.
  • Россия мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Харкив областидаги Табаевка қишлоғи эгалланганини маълум қилди. Украина ҚК буни рад этди.
  • Зеленский Германиядаги ARD телеканалига берган интервюсида украин армиясида 880 минг киши борлигини маълум қилди ва кўчада чақирув қоғозлари тарқатишни нотўғри чора деб атади.
  • Россия қўшини Украинанинг Миколайив, Днипропетровск, Хмелницкая ва Ривне областларига саккизта дрон ҳамда тўртта ракета билан ҳужумлар уюштирди. Украина ҚК маълумотига кўра, дронларнинг барчаси уриб туширилган. Ҳужум оқибатлари юзасидан маълумот йўқ.
  • FT нашри ёзишича, Евроиттифоқ Украинани қўллаб-қувватлашдан бош тортадиган бўлса, Венгрия иқтисодиётига путур етказишга тайёр. Будапештдагилар эса бундай таҳдиддан бехабарликларини ва Венгрия «босимга бўйсунмаслиги»ни билдиришган.
  • «Коммерсант» нашри тасдиқлашича, Россиянинг уч регионида LTE интернети ўчирилиши «дронларга қарши мудофаа тизимини созлаш» ишлари билан боғлиқ.
  • Ярославлда дрон нефтни қайта ишловчи заводга ҳужум қилди. Губернатор Василий Голубев «шаҳар ташқарисидаги лагерда бир неча корпус деворлари ҳамда ойналари қисман шикастлангани»ни маълум қилган. Унинг маълумотига кўра, жабрланганлар йўқ.

Донецк ўққа тутилиши

Украина қўшини 29 январ куни Донецкни ўққа тутди. Зарба оккупация остидаги шаҳарнинг шарқий қисмидаги Калинин районига берилган. Москва томонидан тайинланган мэр Алексей Кулемзиннинг хабарига кўра, уч киши ҳалок бўлиб, беш киши яраланган. Ҳужум вақтида врачлик диспансери шикастланган. Украина томони бу ҳужум юзасидан изоҳ бермади.

Донецк ўққа тутилиши оқибатида ёниб кетган автомобил
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецкда отишма вақтида ҳалок бўлган кишининг жасади
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Зарба келиб тушган жойда ишлаётган ўт ўчирувчилар
AFP / Scanpix / LETA

Киевда демобилизация учун пикет

Киевликлар 28 январ куни Мустақиллик майдонида украин ҳарбийлари демобилизацияси (ҳарбий хизматдан бўшатилиши) учун акция ўтказишди. Улар Украина ҚК жангчиларини 18 ойлик хизматдан кейин уйга қайтаришни талаб қилишган. Бундай акциялар Украинанинг бошқа шаҳарларида, масалан Одессада ҳам бўлиб ўтган. Ҳозирда қонун бўйича ҳарбий хизматга чақирилганлар ҳарбий ҳолат якунига қадар (ёки қонуний хизматдан бўшаш учун асослар юзага келмагунича) хизматда қолиш мажбуриятини юклайди.

2023 йил декабрда Олий радага ҳарбий хизматга чақириш ёшини 25 га тушириш (ҳозирда 27), чақирув қоғозларини электрон тарзда юбориш, шунингдек хизматдан бўйин товлаганларнинг ҳуқуқларини чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилганди. Январ ойида қонун лойиҳаси қайта ишлаш учун вазирлар маҳкамасига қайтарилди: «Слуга народа» фракцияси етакчиси Давид Арахамиянинг сўзларига кўра, ундаги баъзи қоидалар «тўғридан тўғри инсон ҳуқуқларини бузиш» ҳисобланса, бошқалари «оптимал шакллантирилмаган».

Eugen Kotenko / Укринформ / ABACAPRESS / Scanpix / LETA

Украина ҚКнинг Бахмут яқинидаги тиббий пункти

Украиналик ҳарбийлар ярадор қуролдошини айни вақтда жанглар кетаётган Бахмут атрофидаги тиббиёт пунктига элтишмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Ҳарбий шифокорлар ярадор аскарга тез тиббий ёрдам кўрсатмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид