Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 23:32 / 30.01.2024
10264
1 дақиқада ўқилади
Нодавлат уюшмаларнинг давлатга тааллуқли функциялари давлат идораларига ўтказилади
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан эътиборан хўжалик бошқарув органлари институтини тугатиш режалаштирилмоқда. Уюшмалар фаолиятига давлат аралашуви тўхтатилади, уларнинг раҳбарларини келишиш тартиби бекор қилинади.
Фото: Fotolia
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан хўжалик бошқарув органлари институти бекор қилиниши мумкин. Бу – 2024 йилги давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.
Лойиҳага кўра:
- қонун ҳужжатлари хатловдан ўтказилиб, уюшмалар фаолиятига давлат аралашуви, жумладан, уюшмалар раҳбарларини келишиш каби тартиботларни бекор қилинади;
- хўжалик бошқаруви органларининг рўйхатини шакллантирган ҳолда, ҳар бири бўйича давлатга тааллуқли функциялар тегишли вазирлик ва идораларга юкланади;
- хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига давлат органлари (юқори турувчи органлар), идора ва ташкилотлар аралашувига йўл қўйилмайди; мазкур корхоналар ўз фаолиятини бозор механизмларига асосланган ҳолда, корпоратив бошқарув тамойилларига мувофиқ амалга ошириши таъминланади.
Юқоридагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2024 йил сентябр ойигача ишлаб чиқилиши назарда тутилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш