Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда дарахт кесган ҳоким ёрдамчиси жаримага тортилди
У 12 миллион 750 минг сўм миқдорида товон тўлайди.
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, «Тўқбой» маҳалласи ҳудудида ҳоким ёрдамчиси П.Р. томонидан 20 туп наъматак ва 5 туп олча дарахти ноқонуний кесилгани аниқланди. Бу вилоят Экология бошқармаси, Яккабоғ туман бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган назорат рейд тадбирида маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 9 млн 350 минг сўм зарар етказилган. Шунингдек, ҳуқуқбузар 3 млн 400 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Қайд қилинишича, у жами 12 миллион 750 минг сўм миқдорида товон тўлайди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
14:09 / 20.05.2025
Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради
17:39 / 19.05.2025
Аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган президент қарори қабул қилинди
10:51 / 15.05.2025