Ўзбекистон | 18:20 / 31.01.2024
3397
2 дақиқада ўқилади

Таркибида шакaр, туз ва трансёғлари кўп бўлган маҳсулот рекламалари ТВда чекланиши мумкин

Ишлаб чиқарувчилар маҳсулот қадоғида трансёғ, шакар ва туз миқдорини кўрсатиши шартлиги, супермаркетларда соғлом турмуш тарзи маҳсулотлари учун махсус “соғлом овқатланиш” жавонларини ташкил этиш режалаштириляпти.

Фото: Getty Images

Муҳокамага қўйилган 2024 йил учун мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ёйиш мақсадида “Соғлом овқатланиш стратегияси”ни тасдиқлаш кўзда тутилган. Бунда қуйидагилар белгиланган:

– супермаркетларда соғлом турмуш тарзи маҳсулотлари учун махсус “соғлом овқатланиш” жавонларини ташкил этиш;

– таркибида трансёғлар, шакар ва туз миқдори юқори бўлган маҳсулотларни ТВда (асосан болалар учун телеканалларда) ва кўчалардаги рекламасини чеклаш;

– озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар маҳсулот қадоғида трансёғ, шакар ва туз миқдорини кўрсатиш;

– аҳолига ўз соғлиги ва овқатланишини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш;

– ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун парҳез овқатланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;

– ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш.

Мавзуга оид