Ўзбекистон | 14:16 / 01.02.2024
5217
2 дақиқада ўқилади

“Қибрай санаторияси ҳудудида ҳам нафас олиш оғирлашган” – Экология вазири

Тошкент шаҳри атрофида филтрсиз ишлаган ва кўмир ёқаётган иссиқхоналар сабаб яшил эмас, кулранг ҳалқа пайдо бўлган. “Давлат хизматчилари, ҳокимлар бориб дам олиб келадиган Қибрай санаторияси директори телефон қилиб, санатория ҳудудида ҳам нафас олишнинг иложи бўлмай қолганини айтди”, – дейди Aзиз Aбдуҳакимов 

Фото: Gazeta.uz

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Aзиз Aбдуҳакимов Тошкент шаҳри ҳавосини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида Gazeta.uz’га берган интервюсида вазирлик тоза ҳавога тажовузга қарши вазирлик кўраётган чоралар ҳақида маълумот берган.

Унинг таъкидлашича, Тошкент шаҳри атрофида яшил белбоғ эмас, кулранг белбоғ пайдо бўлган. Бунга эса кўмирга ўтган иссиқхоналар сабаб.

Шаҳар атрофида 1300 дан ортиқ иссиқхоналар бўлиб, уларнинг кўплари кўмирда иситишга ўтган. Лекин минг афсуски, улар экологик экспертиза хулосасида кўрсатилганидек филтрлар ўрнатмасдан, тўғридан тўғри кўмирларни ёқиб, ҳавога жуда кўп зарарли моддалар чиқаряпти”, – дейди вазир.

Абдуҳакимов Бундай иссиқхона ва корхоналарга доимий рейдлар ташкил этилиб, уларнинг кўпига ҳам молиявий санкциялар қўллаш, ҳам огоҳлантириш берилганини қўшимча қилди.

Яқинда Қибрай санаторияси раҳбари телефон қилиб, санатория атрофидаги иссиқхоналар сабаб нафас олиб бўлмаётгани, вазият жуда оғирлигини айтди. Демак, бу эътирозлар ўша ерда дам олаётган ҳокимлар, амалдорлардан тушмоқда. Бу санатория энг машҳур санатория бўлиб, кўпинча у ерда ҳокимлар, давлат хизматчилари ўз соғлиғини тиклайди”, – дейди Aзиз Aбдуҳакимов.

Шунингдек, Экология вазири филтр ўрнатмаган корхоналарга кўрилаётган чоралар жуда енгил эканини айтиб, уларга қарши молиявий санкциялар 5-10 маротаба кўпайтирилаётганини маълум қилди. 

Мавзуга оид