Жамият | 20:15 / 01.02.2024
8477
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида корхонани электр тармоғига қайта улаб беришни айтиб пул олган ЭТК муҳандиси ушланди

Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими, прокуратура ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Чирчиқ шаҳар электр тармоқлари корхонаси гуруҳ муҳандиси Б.М. “C.B.” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш корхонасини электр тармоғига қайта улаб бериши эвазига тадбиркор Ш.дан 800 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида электрдан ноқонуний фойдаланган фермерга “ёрдам” бермоқчи бўлган ЭТК муҳандиси ушланганди.

Мавзуга оид