Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИО хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторига қўшимча ваколат берилди
Жумладан, инспекторга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддалари талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш ваколати берилди.
Фото: Kun.uz
Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда, жамоат жойларида тамаки ёки алкогол маҳсулотини истеъмол қилганликда, шунингдек вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганликда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига зарур ваколатлар берилди.
Бундан ташқари, ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш ваколати берилди.
Маъмурий жавобгарлик, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор
Мавзуга оид
09:20 / 06.05.2025
ИИО таркибида Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ташкил этилади
20:32 / 24.10.2024
Зокиржон Алматов фахрий унвон билан тақдирланди
11:24 / 22.08.2024
ИИО ходимларининг хизмат муддати 25 йилга узайтирилишига доир хабарлар ёлғон — ИИВ
12:01 / 16.08.2024