Ўзбекистон | 12:42 / 02.02.2024
14434
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда канал қирғоғини реконструкция қилиш вақтида 150 та дарахт қўпориб ташланди

Дарахтлар кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 1 миллиард 165 миллион 350 минг сўм зарар етказилган.

Фото: Қашқадарё вилояти экология бошқармаси

Қашқадарё вилояти экология бошқармаси томонидан Касби туманида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Рейд давомида To‘palang HPD Holding МЧЖ масъуллари томонидан Денов—Новқат каналини реконструкция қилиш жараёнида канал қирғоғига экилган жами 150 та дарахт илдизи билан қўпорилгани аниқланган. Бу билан «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон талаблари бузилган.

Дарахтларни кесиш ёки кўчириб ўтқазиш бўйича амалдаги тартибларга риоя этилмаган ва мурожаат қилинмаган.

Дарахтлар кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 1 миллиард 165 миллион 350 минг сўм зарар етказилган.

Фото: Қашқадарё вилояти экология бошқармаси
Фото: Қашқадарё вилояти экология бошқармаси

Ҳужжатлар етказилган зарарни ундириш ҳамда айбдорларга қонуний чора кўриш мақсадида Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид