Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кучли таъсир қилувчи дорилар муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро Ш.Ч. бошқарувидаги Spark тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 518 дона «Регапин» ва «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 06.05.2025
Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди
15:45 / 18.03.2025
Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди
17:27 / 27.02.2025
Салла деса каллани... Яшнобод ҳокимлиги фуқаронинг қонуний уйини бузиб ташлади
15:00 / 12.01.2025