Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар бир она ва бола ўлими фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади — президент
Хавф гуруҳига кирган ҳомиладор ва туғруқ ёшидаги аёллар билан ишлаш протоколи янгиланади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
«Ҳар бир она ва бола ўлими фавқулодда ҳолат деб баҳоланади ва сўров шунга яраша бўлади», деб огоҳлантирди президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлари, вилоят ва туман тиббиёт идоралари раҳбарларини.
Қайд қилинишича, хориждан мутахассисларни олиб келиб, энг аввало, она ва гўдак ўлими юқори 20 та туман ва шаҳардаги тиббиёт ходимларини ўқитиш топширилди.
Хавф гуруҳига кирган ҳомиладор ва туғруқ ёшидаги аёллар билан ишлаш протоколи янгиланади.
Тиббиёт бригадаларидаги 8,5 минг доя илғор тажриба асосида репродуктив саломатлик ва ҳомиладорлар парвариши бўйича ўқитилади.
Перинатал марказлар бошқарувига хорижий мутахассисларни олиб келиш, 229 та туғруқхонани замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш топширилди.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
13:41 / 27.05.2025
Соғлиқни сақлаш соҳасининг янги модели қандай жорий этилади?
13:51 / 23.05.2025
Тиббиёт бирлашмалари негизида соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади
11:01 / 22.05.2025