Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаблардаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардия тизимига ўтказилади
Маҳалла раислари ҳар ой мактабларда ота-оналар билан учрашиб, маҳалла ва мактабдаги муҳитни муҳокама қилади.
Президент ўтказаётган йиғилишда тарбия ва маънавият мактаблардаги оғриқли масалалардан бири эканлиги қайд этилди.
Маълум қилинишича, ўтган йили вояга етмаганлар 3,5 мингта жиноят содир этган. Шундан 2 280 нафарини мактаб ўқувчилари ташкил қилган.
Сўров мактаб директоридан бўлаяпти, лекин Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга масъул ҳокимлар ҳар ҳафта битта мактабга бориб, ўқувчиларни шароити ва тарбияси билан шуғулланмаяпти.
Шу муносабат билан мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши белгиланди.
Йиғилишда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” яратиш бўйича тизим қилиш зарурлиги ҳам таъкидланди.
Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва касбга йўналтириш, тарбияси ва ўқишида муаммо бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари ва маҳалла фаоллари билан бирга ишлаб, муаммоларни ечишга қаратилган аниқ чораларни кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, маҳалла раислари ҳар ой мактабларда ота-оналар билан учрашиб, маҳалла ва мактабдаги муҳитни муҳокама қилиши мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди. Мактабларда таниқли шоир ва ёзувчилар, спортчилар, фахрийлар, жамиятда обрўга эга инсонлар билан учрашувларни кўпайтириш лозимлиги айтилди.
Болалар тарбиясини яхшилашга, ота-оналар дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган миллий контентни маҳалла ва таълим муассасаларига етказиб туриш топширилди.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
12:47 / 26.06.2024
Самарқандда Ўзбекистон-Германия саломатлик фанлари олий мактаби очилди
07:59 / 26.06.2024
Айрим мактаблар ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади
14:34 / 19.06.2024