Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАСни тугатмоқчи бўлаётган Нетаняҳу, саратонга чалинган қирол ва чегарада девор кўтараётган Техас — кун дайжести
Сўнгги бир кун ичида жаҳонда содир бўлган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотлар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестда таништиришда давом этамиз.
Ғазодаги вазият
Исроил Ғазо секторининг шимолий қисмига инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилишда давом этмоқда, деган БМТ расмий вакили Стефан Дюжаррик.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти январ ойида Ғазо шимолида ёрдам кўрсатиш операцияларининг 61 тасидан бор-йўғи 10 тасини амалга ошира олган. Инсонпарварлик юклари асосан озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлган.
Дюжаррикнинг қайд этишича, шифохоналар ва тиббиёт марказларига ичимлик суви ва гигиена воситалари билан ёрдам бериш бўйича миссиялар тез-тез тақиқланади.
Айни пайтда 1,9 миллионга яқин инсон Ғазодаги ўз яшаш жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлгани ҳолда, уларга етарли миқдорда инсонпарварлик юклари етказиш Исроил томонидан яратилган тўсиқлар туфайли имконсиз бўлиб турибди.
Исроилнинг баёнотлари
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу токи ҲАМАС тўлиқ йўқ қилинмас, гаровда ушлаб турилган фуқаролар қайтарилмас ва Ғазо сектори Исроил учун ортиқ хавф туғдирмайдиган ҳолга келмас экан, уруш тўхтамаслигини таъкидлаб ўтди.
Нетаняҳу БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкиллаштириш бўйича Яқин Шарқдаги агентлиги ҳам терроризмни қўллаб-қувватлаш билаш ўзига доғ туширмаган бошқа ташкилотларга алмаштирилиши лозимлигини таъкидлаган.
«Биз Америка администрациясининг қўллаб-қувватловини қадрлаймиз, лекин бу бизнинг орамизда зиддиятлар йўқлигини англатмайди, менга улар билан ўзаро муносабатларимизни бошқариб туриш учун ёрдамнинг кераги йўқ», — деган Нетаняҳу.
Исроил бош вазири оммавий ахборот воситаларининг Исроил фаластинлик маҳбусларни озод этишга розилик бергани тўғрисидаги хабарлари ҳақиқатга тўғри келмайди, деган.
«Биз ўғирлаб кетилган фуқароларимизни озод қилиш бўйича ҳаракатларимизни давом эттирамиз, ҳеч қандай келишувга рози бўлмаймиз», — деган Нетаняҳу.
Қизил денгиздаги вазият
Буюк Британия мудофаа вазири Грант Шэппснинг айтишича, Қизил денгизда озиқ-овқат етказиб беришга таъсир этаётган кемаларга ҳужум ҳақида сукут сақлаб бўлмайди.
«Ҳарбий жавоб — Қизил денгиз жанубида ҳусийчиларнинг операцияларини тийиб туриш учун бизнинг сўнгги воситамиз. Бироқ ҳусийчиларнинг Қизил денгизни вайрон қилишга кейинги ниятлари камайгани йўқ», — деган Шэппс.
Шэппсга кўра, улар ҳусийчиларга иккиланишларсиз яна қарши ҳаракат олиб боришга тайёр. Шунингдек, АҚШ ва Британия ҳужумлари натижасида тинч аҳоли ўртасида қурбонлар йўқлигини ҳам таъкидлаган.
Бунга жавобан ҳусийчиларнинг ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳуссайн ал-Иззий токи Ғазо қамали ва агрессияси якунланмас экан, оккупация остидаги Фаластиндаги Исроил портларига йўл олган кемаларга халақит беришда давом этилишини таъкидлаган.
«АҚШнинг ҳозирги ёндашуви урушнинг кенгайишига олиб келиши муқаррар. Америка ва Британия кемаларига ҳужум бизнинг мамлакатимизга қарши агрессияга жавобдир. Бизнинг Ғазо ва Фаластин бўйича позициямиз қатъий. Биз шунингдек, ўз мамлакатимизга нисбатан агрессияга жим қараб тура олмаймиз», — деган ал-Иззий.
Украинага ёрдам
Украина Москва областигача учиб борадиган ракеталарни қўлга киритиши мумкин. АҚШ билан келишилган F-16 қирувчи самолётларининг ғарб давлатлари томонидан Украинага етказиб берилиши Россия қуролли кучлари Бош штаби учун янги бошоғриқ бўлиши мумкин.
Дания, Нидерландия, Норвегия ва Белгия етказишни ваъда қилган самолётлар 500 км олисдаги нишонларни ура оладиган ракеталар билан жиҳозланади, деган Украина қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони Сергий Наев.
Бу орада Нидерландия Украинага ваъда қилинган 18 та самолётга қўшимча яна 6 та F-16 қирувчи самолётини беришини маълум қилди. Амстердам Киевга берадиган самолётларнинг умумий сони 24 тага етди.
Узоқ масофага уча оладиган ракеталар билан F-16 жанг майдонларида янада кўпроқ муваффақият қозонишга олиб келади, деган Наев.
Украина шу вақтгача ғарблик иттифоқчиларидан 160 км радиусга эга ATACMS ракеталари, шунингдек, Британиянинг 300 км олисдаги нишонларни ура оладиган экспорт версиядаги Storm Shadow ракеталарини олган эди.
Россияга санкциялар
Январ ойи бошидан буён Туркия банклари Россиядан пул ўтказмаларини қабул қилмай қўйди. 1 февралдан бошлаб Хитой банклари билан ҳам шундай муаммолар пайдо бўла бошлади.
АҚШ президенти Жо байден 22 декабрда хорижий банкларга санкциялар жорий этишни назарда тутувчи фармонни имзолаган эди. Бунда Россия иқтисодиётининг санкция остидаги секторлари — мудофаа, аэрокосмик, қурилиш, технологик ва ишлаб чиқариш соҳалари билан ҳисоб-китобларда иштирок этаётганлар хавф остида қолишган. Байден администрацияси бирйўла қайси маҳсулотлар «Россия ҳарбий машинасига ёрдам бераётгани»ни эслатиб ўтган.
АҚШнинг иккиламчи санкциялари доллар тизимидан ҳар қандай ташкилотни узиб қўя олиши мумкин. Шу сабабли россиялик мижозлари ва бошқалар олдидаги танловда қолган банклар асосий бизнесини сақлашга интилишмоқда. Бу асосан «дўстона» давлатлардаги банкларга ишора эди, чунки ғарбдаги давлатлар аллақачонлар Россия билан операцияларни бас қилишган.
Техас чегарага девор қурмоқда
Техас ўзбошимчалик билан АҚШ ва Мексика чегарасида девор қура бошлади.
Бу ўз хусусий чегара деворини қуришга қарор қилган АҚШнинг биринчи ва ҳозирча ягона штати бўлиб турибди. Вашингтонда бу ташаббус кескин қораланган, бироқ унга қарши ҳозирча ҳеч нарса қила олишмайди — штат конституцияси федерал талабларни эътиборсиз қолдиришга изн беради.
Техас штати ҳокимияти Мексика билан чегарадаги янада кўпроқ ҳудудни ўз назоратига олади.
«Биз чегараларимиз хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиздан чекинмаймиз», — деган Техас штати губернатори Грег Эбботт.
Чегараолди Игл-Пасс шаҳридаги парк штат миллий гвардияси томонидан назоратга олинганидан буён чегарани ноқонуний кесиб ўтишлар сони «кунига минг мартадан уч мартагача» камайган, деган губернатор.
Қозоғистон нефт экспортини оширди
Қозоғистон Россияни четлаб ўтиб, нефт экспорти ҳажмини икки баробар ошира олди.
2023 йилда Қозоғистон ғарб санкцияларига дучор бўлмаслик учун РФ портларини четлаб ўтган ҳолда 3,73 млн тонна нефт сотган. 2022 йилда бу кўрсаткич 1,91 млн тонна бўлган.
Қозоғистон нефт хомашёсининг асосий экспорт канали Каспий қувур ўтказиш консорциуми бўлиб қолмоқда. Экспортнинг 80 фоизи унга тўғри келади. 2023 йилда Қозоғистон жами 70,5 млн тонна нефт ва газ конденсати экспорт қилган.
Лукашенко ўз халқини отишга изн берди
Лукашенко ҳарбийларга ўз фуқароларига қарши қурол ишлатишга рухсат берди.
У ўз фармони билан мамлакат қуролли кучлари ички хизмат Уставига ўзгартиришлар киритди.
Уставнинг 11-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, энди ҳарбий хизматчилар аҳолига қарата ўқотар қуролдан фойдаланишлари мумкин. Боз устига, ҳарбий хизматчи одамни яралаган ёки ўлдирган тақдирда жавобгарликка тортилмаслиги белгиланган.
Британия қироли жиддий касал
Буюк Британия қироли Чарлз III саратонга чалингани аниқланди.
Букингҳем саройи баёнотида яқинда қирол простата безидаги хавфсиз ўсма туфайли шифохонага ётқизилганидан ташвишланиш учун сабаб бўлувчи алоҳида савол пайдо бўлган. Кейинги ташхис жараёнлари саратон шаклини аниқлаб берган.
«Ҳазрати олийлари бугун мунтазам даволанишга киришди, шу сабабли шифокорлар унга жамоат мажбуриятларини кейинроққа қолдиришни маслаҳат беришди», — дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
13:40 / 28.05.2025
Талабаларга виза суҳбатларини тўхтатган АҚШ, Исроилни танқид қилган канцлер ва Ҳайит кунини эълон қилган Саудия – кун дайжести
13:15 / 27.05.2025
ҲАМАСга таклиф қилинган сулҳ, Ливерпулдаги фожиа ва рафиқасидан шапати еган Макрон — кун дайжести
13:31 / 26.05.2025
Путин вертолёти атрофида дронлар ҳужуми, Ҳамаснинг ҳарбий операцияси ва ЕИга божларни кечиктирган Трамп – кун дайжести
14:21 / 24.05.2025