Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек сўми долларга нисбатан сезиларли даражада пасайган валюталар қаторидан жой олди
Сўнгги 10 йил ичида миллий валюта 82,3 фоизга заифлашгани маълум бўлди.
Ўзбек сўми сўнгги ўн йил ичида АҚШ долларига нисбатан энг қадрсизланган миллий валюталар рўйхатида 8-ўринни эгаллади. Рейтинг Creative Planning капитал бошқарув компанияси томонидан тузилган.
Қайд қилинишича, сўнгги 10 йил ичида ўзбек сўми долларга нисбатан 82,3 фоизга заифлашган, бу постсовет мамлакатлари валюталари орасида энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, Украина гривнаси 77,5 фоизга, қозоқ тенгеси 65,4 фоизга, Россия рубли 61,3 фоизга, тожик сомонийси 56,3 фоизга, қирғиз сўми 43,3 фоизга арзонлашган.

Марказий Осиёдаги энг барқарор валюта туркман манати бўлди, у атиги 18,4 фоизга арзонлади.
Арман драми ва Швейцария франки сўнгги ўн йил давомида долларга нисбатан нархи кўтарилган ягона иккита валютадир - мос равишда +1,1 фоиз ва 3,1 фоиз.
Энг қадрсизланган валюта Венесуэла боливари бўлиб, унинг ўн йил ичида пасайиши деярли 100 фоизни ташкил этди. Шунингдек, энг кўп заифлашган валюталар қаторидан Сурия фунти (-99,1 фоиз), Аргентина песоси (-99,1 фоиз), турк лираси (-92,3 фоиз) ва Суринам доллари (-91,2 фоиз) ҳам жой олган.
Мавзуга оид
22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?
10:11 / 20.03.2025
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди
10:09 / 11.03.2025