Иқтисодиёт | 13:01 / 06.02.2024
21924
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 2023 йилда энг кўп олтин сотган иккинчи давлат бўлди

Ўтган йилда олтиннинг асосий сотувчиси Қозоғистон Марказий банки бўлди – тахминан 50 тонна. Ўзбекистоннинг олтин бўйича соф савдоси эса қарийб 25 тоннани ташкил этди ва дунёдаги иккинчи энг йирик олтин сотувчи давлатга айланди.

Фото: David Gray/Bloomberg

2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон олтин сотиш бўйича Қозоғистондан бироз ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (WGC) маълумотларида келтириб ўтилган

Қайд этилишича, ўтган йилда олтиннинг асосий сотувчиси Қозоғистон Марказий банки бўлди – тахминан 50 тонна. Ўзбекистоннинг олтин бўйича соф савдоси эса қарийб 25 тоннани ташкил этган.

2023 йилда Хитой соф харидлар бўйича етакчи бўлди – 230 тонна. Ундан кейинги ўринларни Полша, Сингапур, Ливия ва Чехия эгаллаган.

Декабр ойида жаҳон марказий банкларининг олтин-валюта захиралари 28 тоннага ошган, бу қимматбаҳо металларни сотиб олиш тренди давом этаётганини англатади. Олтиннинг асосий харидори 18 тонна билан Туркия бўлган.

Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистон 8,2 млрд доллар қийматидаги олтин сотди. Бу олдинги йилга нисбатан қарийб 2 баробарга кўп. Шунингдек, 2022 йилда 4,1 млрд долларлик, 2021 йилда 4,1 млрд долларлик, 2020 йилда 5,8 млрд долларлик, 2019 йилда эса 4,9 млрд долларлик олтин сотилган. 

Мавзуга оид