Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳзода Уилям саратон касаллигига чалинган Чарлз III вазифаларини зиммасига олади
Бу асосан қиролнинг ижтимоий фаолиятига таъсир қилади, Чарлз III конституциявий вазифаларини бажаришда давом этади.
Буюк Британия тахти вориси, Уэлс шаҳзодаси Уилям саратон касаллигига чалинган отаси, қирол Чарлз III айрим вазифаларини ўз зиммасига олади. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Бу асосан қиролнинг ижтимоий фаолиятига таъсир қилади, Чарлз III конституциявий вазифаларини бажаришда давом этади. Шунингдек, у бош вазир Риши Сунак билан анъанавий учрашувларни тўхтатмайди. Аммо улар масофадан туриб ўтказилиши мумкин.
Чарлз III муҳим ҳукумат ҳужжатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишда давом этади. Шунингдек, у одатда ҳар ойда бир марта бўлиб ўтадиган Махфийлик кенгаши йиғилишларида қатнашиши кутилмоқда.
Яқин ойларда қирол ва қироличанинг хорижий ташрифлари режасига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилмади. Улар май ойида Канадага, сўнгра октябр ойида Австралия, Янги Зеландия ва Самоага Ҳамдўстлик Ҳукумат раҳбарлари йиғилишига боришни режалаштирган.
Аввалроқ, Буюк Британия қироли Чарлз III саратон касаллигига чалингани ҳақида хабар берилди. Бакингҳэм саройи маълумотларига кўра, 75 ёшли монархда касаллик простата безининг кенгайиши билан боғлиқ муолажалар вақтида аниқланган.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025