Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада ҳарбий хизматга чақирув ёши 27 дан 25 га туширилади
Олий Рада сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Украина Олий Радаси сафарбарлик қоидаларини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди, деб хабар берди «РБК-Украина».
Қонун лойиҳасини 243 депутат қўллаб-қувватлади, яна 12 киши унга қарши чиқди, 45 нафари эса бетараф қолди.
Ушбу қонун лойиҳаси, жумладан, ҳарбий хизматга чақирув ёшини 27 дан 25 га туширишни, шунингдек, электрон чақирувни жорий этишни ва муддатли ҳарбий хизматни бекор қилиб, уни базавий умумқўшин тайёргарлиги билан алмаштиришни назарда тутади.
Нашрнинг аниқлик киритишича, ҳужжатга бошқа ўзгартиришлар 21 февралгача киритилиши мумкин. Шундан сўнг, Радада иккинчи ўқиш бўлиб ўтади. Депутат Ярослав Железняк қонун лойиҳаси феврал ойининг охирги ҳафтасида қабул қилиниши, март ойи бошида имзоланиши ва апрелда кучга кириши мумкинлигини айтди.
Қонун лойиҳасининг биринчи варианти Украина парламентига 2023 йил 25 декабрда киритилган, аммо кўплаб эътирозларга сабаб бўлган. Январ ойида ҳужжат қайта кўриб чиқиш учун юборилган. Ой охирида Украина Вазирлар Маҳкамаси қонун лойиҳасининг янгиланган версиясини Олий Радага тақдим этди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025