Ўзбекистон | 16:58 / 07.02.2024
11712
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Uzum Market онлайн харид қилиш учун кўпроқ танланаётган сервисга айланди

RGCA тадқиқотига кўра, Uzum Market нафақат онлайн харид қилиш сервислари орасида машҳур брендга айланди, балки сўнгги йилларнинг етакчилари — Telegram ва Instagramʼни фойдаланиш частотаси бўйича ҳам ортда қолдирди.

Фото: Uzum Market

RGCA тадқиқотида 800 дан ортиқ ўзбекистонлик иштирок этди ва танлама бутун мамлакат аҳолисини акс эттирадиган ҳолда тузилган.

Шундай қилиб, сўралганларнинг 98 фоизи Uzum Marketʼни онлайн харид қилиш сервислари орасида танлади, Olxʼни айтганлар эса 69 фоизини ташкил этди ва етакчи учликни 65 фоиз иштирокчилар эсга олган Telegram ёпди. Шунингдек, рўйхатда Instagram (60%), Техномарт (43%) ва Aliexpress (40%) ҳам бор эди. Харид қилиш учун энг кўп ишлатиладиган сервислар рейтингида биринчи учликни Telegram (14%) ва Instagram (10%) дан катта фарқ билан Uzum Market (53%) бошлади.

Шу билан бирга, миллий маркетплейсни 18-24 ёшдаги эркаклар энг фаол равишда ўзлаштирмоқда — ушбу тоифадаги респондентларнинг ҳар бири сўнгги ойда Uzum Marketʼда харид қилган. Энг фаол онлайн харидорлар эса Самарқанд, Бухоро ва Наманган шаҳарларида яшайдиганлар бўлиб чиқди — ушбу шаҳарлардан сўралганларнинг 10 тасидан 6 нафари Uzum Marketʼда буюртма берган.

«Биз онлайн харид қилиш учун ихтисослашган сервисларнинг машҳурлиги ошиб бораётганини кўрмоқдамиз. Буюртма тарқатиш пунктларининг кенг тармоғи мавжудлиги етказиб бериш тезлиги билан бир қаторда ўзбекистонликларнинг харид қилиш платформасини танлашда аҳамиятга эга асосий омиллардан бирига айланди — бу ерда ҳам Telegram, ҳам Instagram дўконлари Uzum Market ва унинг улкан логистика инфратузилмасидан ортда қолмоқда. Айтиш жоизки, нархларни таққослаш ва бирор нарса нотўғри бўлса, маҳсулотни қайтариб бериш имконияти ўз-ўзидан онлайн харид қилиш олдидаги тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам беради ва илгари маҳсулотларга онлайн буюртма беришдан қочган аудиторияни жалб қилади, — дейди RGCA раҳбари Вячеслав Карпов. — Бу ерда сарафан радиоси ҳам муҳим рол ўйнайди — сўровда қатнашган 10 кишидан 7 нафари Uzum Marketʼни оила ва дўстларига тавсия этишга тайёр, Telegram-шопингда эса бу кўрсаткич атиги 27 фоизни ташкил этди».

Компания ҳақида: Research Group Central Asia 2022 йил бошида истеъмолчи тадқиқотлари бозорида тўлиқ хизмат кўрсатувчи агентлик сифатида ташкил этилган. RGCA — бу биринчи навбатда, тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишда катта тажрибага эга бўлган мутахассислардир. Компания миқдорий ва сифатли тадқиқотларнинг тўлиқ спектрини олиб боради, IPSOS халқаро операторининг расмий аккредитациядан ўтган агентлиги, шунингдек «Ромир» тадқиқот холдингининг лицензиати ҳисобланади.

Мавзуга оид