Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда пиёдаларга халал бераётган ноқонуний қурилмаларни демонтаж қилиш бошланмоқда
Пойтахт ҳокимлиги бундан кўзланган мақсад жойларда пиёдалар учун мўлжалланган йўлларнинг қулайлигини таъминлаш эканлигини билдирди.
Тошкент шаҳрида ноқонуний қурилма ва иншоотлар демонтаж қилинмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жойларда пиёдалар учун мўлжалланган йўлларнинг қулайлиги таҳлил қилинган.
“Эътиборни тартибсиз, ягона услубсиз ва кўп ҳолларда тегишли шаҳар хизматлари томонидан бериладиган рухсатномаларсиз қурилган бинолар тортди. Йўллар бўйлаб жойлашган бу бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, масалан, уларнинг аксариятида тўхташ жойлари ва йўлаклари йўқ, улар пиёдалар йўлакларига чиқиб кетган тарзда ташкил этилган. Шундай қилиб, ҳайдовчининг бир дақиқалик харид қилиш жараёни бошқа ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам сезиларли ноқулайлик ва хавф туғдиради, дейилади ҳокимлик хабарида.
Қайд этилишича, айни пайтда таҳлил натижалари асосида тегишли шаҳар хизматлари томонидан ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда.
Ҳокимлик Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган пойтахт аҳолисини ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга, ушбу турдаги кўчмас мулкни харид қилишда эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Мавзуга оид
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
10:48 / 26.02.2025