Жамият | 23:11 / 08.02.2024
25474
1 дақиқада ўқилади
Йўл ҳаракати қоидасини 174 марта бузган ҳайдовчига чора кўрилди
Унинг автомобили аукционда сотиб юборилиши мумкин.
Тошкентда йўл ҳаракати қоидасини 174 марта бузган ҳайдовчига қарши чора кўрилди.
Қайд қилинишича, унинг 1 йил давомида тўланмаган маъмурий жарималари миқдори қарийб 59 миллион сўмга яқинлашган. Шу сабабли, МИБ Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан автомобили хатланиб, жарима майдончасига жойланган.
Қонунчиликка асосан қарздорга ўз қарзини тўлаши учун мухлат берилган. Таъкидланишича, агар қарз тўланмаса, унинг автомобили аукцион савдосига чиқарилади ва сотиб юборилади. Тушган маблағлар қарзини қоплаш учун сарфланади.
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
07:37 / 08.11.2024
202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024