12 феврал куни Тошкентнинг икки туманида газ вақтинча ўчирилади

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳар Сергели-8а мавзесидаги ерости газ қувурларини қайта қуриш ишлари амалга оширилиши муносабати билан Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг қуйидаги ҳудудларига 12 феврал куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ҳудудлар:
Сергели тумани
- Аҳоли истеъмолчилари: «Соҳибкор», «Янги Сергели», «Эзгулик», «Мададкор», «Зийрат», «Меҳригиё», «Ўзгариш», «Ҳабибий», «Саховат», «Қипчоқ», «Нурҳаёт», «Иттифоқ», «Нилуфар» МФЙларидаги 347 та кўп қаватли уйлардаги 18 953 та хонадон;
- «Дарё бўйи», «Софдил», «Сўғдиёна» МФЙларидаги 4072 та ерли хонадон.
Янгиҳаёт тумани
- Аҳоли истеъмолчилари: «Йўлдош», «Машъал», «Янги турмуш», «Олчазор», «Хушнуд», «Навқирон», «Ёрқин ҳаёт», «Чорагон», «Чорбоғ», «Виктор», «Ал-Фарғоний», «Дўстлик», «Иқбол», «Тошкент», «Файзли» МФЙлар кўп қаватли уйларидаги 12 559 та хонадон ва 3711 ерли хонадон.
«Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид

15:20 / 01.05.2025
Газ қуйиш шохобчаларида метан нархи 5200 сўмгача қимматлашди

11:55 / 28.04.2025
Электр ва газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди

12:53 / 17.04.2025
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди

11:18 / 17.04.2025